Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров ва Чавушўғлу Россия элчиси жасадини олиб келаётган самолётни кутиб олишди
Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Мавлуд Чавушўғлу Москвадаги Внуково аэропортида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг жасадини олиб келаётган самолётни кутиб олишди.
Террорчи томонидан 19 декабрда отиб ўлдирилган дипломатнинг жасади юкланган Ту-154 самолёти аэропортга Москва вақти билан соат 20.30 ларда етиб келди. Аэропортнинг ҳукумат терминали биносида Россия байроқлари тушириб қўйилди. Вазирлар самолёт бортига кўтарилиб, самолётда келган элчининг беваси ва онаси Марина ва Мария Карловаларга трапдан қизил гиламчагача тушишга ёрдам беришди. Бу ерга аскарлар Россия байроғи рангларидаги мато билан қопланган тобутни олиб чиқишди.
Вазирлар элчининг беваси билан мотам марши садолари остида икки қатор бўлиб турган аскарлар орасидан тобут ортидан юриб ўтишди.
Терминал олдида тобут минбарга қўйилди. Бу ерда аёллар ўз қадрдон одамлари билан яна бир марта видолашишди. Сўнгра тобут катафалкка ортилиб, Москвага олиб кетилди.
Мавзуга оид
17:26 / 04.04.2025
Uzbekistan Airways Москвадаги «Внуково» аэропортидан парвоз қилувчи йўловчиларни огоҳлантирди
15:20 / 15.02.2025
Внуковода АҚШ фуқароси таркибида каннабиноидлар бўлган мармелад туфайли қўлга олинди
22:05 / 11.01.2025
Йил бошидан бери Россия авиакомпаниясининг тўртинчи самолёти парвоз пайтида бузилиб қолди
13:22 / 21.09.2023