Жамият | 11:07 / 22.12.2016
6042
1 дақиқада ўқилади

Хитойда мактаб директорининг ишдан ҳайдалишига ўта қаттиққўллиги сабаб бўлди

Фото: REUTERS

Хитойнинг Хэнань провинциясидаги мактаб директорининг ишдан ҳайдалишига унинг ўта қаттиққўллиги сабаб бўлди. Гап шундаки, мактаб раҳбари, гарчи таълим маскани шаҳардаги смог туфайли вақтинча ёпилган бўлса-да, очиқ ҳавода имтиҳон олиш амалиётини бекор қилмаган, деб ёзмоқда Independent нашри.

Имтиҳонда 400 нафарга яқин ўқувчи қатнашишга мажбур бўлган. Имтиҳон жараёнидан олинган фотосуратлар Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган.

Декабрь ойининг иккинчи ярмида Хитойнинг бир неча шаҳрида ҳавонинг ифлосланганлик даражаси меъёрлардан кескин ошиб кетган. Шу сабабли қатор мактаблар ва корхоналар вақтинча ёпилган, ҳукумат аҳолини кўчада узоқ вақт қолиш хавфидан огоҳлантирган эди. 

 

Мавзуга оид