Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда антиқа қорбобо ясалди

Фото: WWW.NEWS.CN
Хитойнинг Харбин шаҳрида 34-маротаба ўтказилаётган, қордан ясаладиган скульптуралар кўргазмасида 34 метрлик улкан қорбобо ясалди. Бу ҳақда UPI ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Тадбирдан олинган видеода қордан ясалган аждарҳо, қаср, улкан қор парчаси ва бир неча минораларни кўриш мумкин. Бу антиқа скульптураларни яратиш учун 120 минг куб метр қор талаб этилган.
17 декабрда Хитойнинг Чанчунь шаҳрида франциялик рассом Николай Попов томонидан шоколаддан яратилган 700 га яқин скульптура тақдим қилинганди. Улар орасида шоколаддан ясалган будда ва терракот армиясининг кичик нусхаси ҳам бўлган.

Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025