Америка фахрийларига "Люкнинг қўли" тақдим этилди (видео)
Саккиз йил давомида ишлаб чиқарилган ва икки йил мобайнида Америка озиқ-овқат ҳамда дори воситалари сифатини назорат қилиш федерал бошқармаси (FDA) билан мувофиқлаштирилган LUKE (DEKA Arm System) бионик протези мамлакат ҳарбий госпиталларидан бирига келтирилди. Тижорат ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилишидан аввал илк икки протез ҳарбий амалиётларда қўлидан айрилган уруш фахрийларига тақдим этилди. Бу ҳақида engadget.com сайтида маълум қилинди.
Лойиҳани молиялаштирувчи DARPA агентлиги протезларни инсон аъзоларига янада яқинлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокини давом эттиради. Бундан ташқари, бионик протезларни периферик ва марказий асаб тизимига тўғридан-тўғри улаш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳозирда "Люкнинг қўли"да ("Юлдузлар жанги. Империя жавоб зарбини қайтармоқда" фильмидаги Люк Скайуокерунинг робоқўли шарафига шундай ном олган) мускуллардан электрик сигналларни узатишда культега уланувчи электродлардан иборат тизим қўлланмоқда. LUKE фаолияти алгоритмлари мавжуд аналогларга нисбатан интуитив ва тушунарлироқдир. Бундан ташқари, сунъий қўлнинг ташқи бошқарув тизими жорий қилинган.
Мавзуга оид
07:41 / 29.02.2024
Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари тури кенгайтирилади
09:39 / 03.01.2022
Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтилади
20:37 / 26.11.2021
Британияда беморга дунёда биринчи бўлиб 3D-принтерда босилган сунъий кўз ўрнатилди
09:23 / 02.07.2021