Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатарда муҳожирлар учун олий ўқув юртлари очилади
Қатарда муҳожирлар сони ошиб бораётгани муносабати билан хусусий олий ўқув юртлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус Қатар университети ректори Холид ал Хатер томонидан илгари сурилган. Бу ҳақда wenr.wes.org таълим портали хабар бермоқда.
Ректорнинг мисол келтиришича, шунга ўхшаш университетлар Ҳиндистон, Баҳрайн ва БААда фаолият юритмоқда.
Унинг маълум қилишича, муҳожирлар учун очиладиган мазкур олий ўқув юртларидаги нархлар мўътадил бўлиши керак. Бундан ташқари, улар Қатар таълим вазирлиги билан мустаҳкам алоқа ўрнатиши лозим. Ректор, шунингдек, мамлакатдаги бошқа таълим даргоҳлари учун хорижликларга кўпроқ квоталар ажратилиши зарурлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
11:30 / 12.05.2025
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
15:30 / 08.05.2025