Алишер Усмонов: Ўзбекистоннинг фойдаси учун ҳамма нарсага тайёрман (видео)
Алишер Усмонов Ўзбекистонга фойдаси тегиши учун ҳамма нарсага тайёр эканини билдирди, шунингдек у мамлакатдаги лойиҳаларни инвестициялаш ва хайрия фондларини очиш истаги билан бўлишди. Бу ҳақида у "Россия-24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Алишер Усмоновга яқиндагина юртимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловлари, янги ҳукуматнинг мамлакат иқтисодий ва сиёсий тараққиётида қандай акс этиши мумкинлигига доир савол билан мурожаат қилинди.
"Ўйлайманки, жуда ижобий, чунки мамлакат 25 йил давомида мустақиллик йўлида тараққий этиб келди, бу йўлда уни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бошқарди. Ҳозирда улкан бошқарув ва давлат тажрибасига эга инсон танланди. Менинг фикримча, у ҳар қандай вазифани бажара олади. Мен ўзбек эканимдан фахрланишимни бир неча маротаба айтганман. Ўзбекистон, унинг раҳбарияти учун фойда бериши мумкин бўлган ҳамма нарсага доим тайёрман. Мен Ўзбекистон, унинг халқи ва президентига улкан муваффақиятлар тилайман", - деди Усмонов.
Ўзбекистонга инвестиция киритиш нияти бор ёки йўқлигига доир саволга Усмонов "Албатта, бу режамда бор", дея жавоб берди. Шунингдек у ўз она юртида хайрия фонди очиш истагида эканлигини маълум қилди.
"Москвада амалга ошираётган лойиҳаларимни Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйиш учун у ерда камида хайрия фонди очиш истагим бор. Мен бу истагимни рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламан", - дея ўз режаси билан бўлишди миллиардер.
Ўзбекистоннинг иқтисодиётига инвестиция киритиш масаласи борасидаги саволга Алишер Усмонов бу алоҳида мавзу экани ва бунга доим тайёр эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
17:38 / 04.11.2024