Путин: 2016 йил мураккаб бўлди
Россия президенти Владимир Путин мамлакат фуқароларига йўллаган янги йил байрами мурожаатида якунига етиб бораётган 2016 йил бироз мураккаб бўлганини маълум қилди. Узоқ Шарқда трансляция қилинган мурожаат ёзуви YouTube’да тақдим этилган.
«[2016 йил] якунига етмоқда. Бироқ, биз тўқнаш келган муаммолар бизларни янада жипслаштирди, олдинга қараб ҳаракат қилиш учун имкониятларимизнинг йирик манбаларини очди», - маълум қилди президент.
Путиннинг қўшимча қилишича, янги йил кечасида ҳар бир инсон «бироз сеҳргар бўлиш имконига эга».
«Бунинг учун ота-оналарга муҳаббат ва миннатдорчилик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Шунингдек, оиламиз, ўз фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз ҳамда улар ҳақида қайғуришимиз, иш бўйича ҳамкасбларни ҳурмат қилишимиз, дўстликнинг қадрига етиш, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилиш, раҳм-шафқатли бўлиш, қўллаб-қувватлашни кутаётганларга ёрдам қўлини чўзиш талаб этилади. Ҳамма сир мана шунда», - дея хулоса қилган Россия президенти.