Спорт | 12:17 / 02.01.2017
7956
1 дақиқада ўқилади

Роналду: Баъзида одамлар ўғлимга отасидан ҳам яхши футболчи борлигини айтишади

Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўғлининг футболчи бўлишини ҳамда ҳужумчи позициясида ўйнашини орзу қилиши ҳақида гапирди.

«Баъзи кишилар ўғлимга отасидан ҳам яхши футболчи борлиги ҳақида айтишади, бироқ у бунга қандай жавоб қайтаришни яхши билади. У ақлли бола, худди мен каби. Унга ҳар доим одобли бўлиши кераклигини айтаман. Ҳаётида мураккаб даврлар бўлишини биламан, сабаби ҳасад қилувчилар жуда кўп. Бироқ у бахтли бўлади.

Албатта, ўғлим футболчи бўлишини истаган бўлардим. Бу қийин эканидан ҳам хабарим бор, аммо у ўзи истаган касбни танлаши мумкин. Мен унга босим ўтказмайман. Агарда у футболчи бўлса, ҳужумчи позициясида ўйнашини хоҳлардим», - дея Роналдунинг сўзларини келтиради Tribuna.uz.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид