Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея BMW, Porsche ва Nissan компанияларидан жарима ундиради
Жанубий Корея икки немис ва бир япон авто ишлаб чиқарувчиси ҳужжатларининг нотўғри расмийлаштирилгани туфайли 10 хорижий авто моделининг сотилишини тақиқлайди ва уларга нисбатан жарима жорий қилади. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди.
BMW, Porsche ва Nissan автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Корея Республикасидаги бўлимлари Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги томонидан жорий қилинган 7,2 миллиард вон (5,9 миллион доллар) миқдоридаги жарима тўловидан ажабланишди.
Тақиқлов қўйилган моделлар орасида BMW'нинг x5m модели, Porsche'нинг Macan S Diesel ва яна икки транспорт воситаси, Nissan компаниясининг Qashqai SUV ва Infinity Q50 limousine моделлари бор.
Транспорт воситаларининг сотувга чиқарилиши ноябрь ойидан буён чўзиб келинмоқда. Манбага кўра, фақатгина олти модель ўз вақтида сотилган.
Nissan компаниясининг моделлари борасида текширув ишлари давом этмоқда, BMW'га қўйилаётган айбловлар у қадар жиддий аҳамиятга эга эмас: X6M синов натижаларига доир маълумот X5M ҳужжатларига ўхшашига ишора қилинган. BMW эса, ўз ўрнида, икки транспорт воситаси ҳам бир двигателни қўллашини маълум қилган. Porsche муаммолар ҳақида ўзи маълум қилган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
00:59 / 14.05.2025