Ўзбекистон | 21:15 / 03.01.2017
203617
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ИИВ раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон ҳукуматида яна бир жиддий ўзгариш рўй берди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Адҳам Аҳмадбоев лавозимидан кетди.

Ишончли манбанинг «Кун»га маълум қилишича, эндиликда шу вақтгача Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган Азизов Абдусалом Абдумавлонович Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарлигига тайинланган.

Абдусалом Азизов

Адҳамжон Аҳмадбоев 2013 йилнинг декабрида Ўзбекистон ИИВ раҳбарлигида Баҳодир Матлубовнинг ўрнини эгаллаганди.

Адҳамжон Аҳмадбоев

Энди у президентнинг ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида ишлашда давом этади.

Абдусалом Азизов 2006-2008 йилларда "Ўзнефтмаҳсулот" бош директори, 2008-2009 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, 2009-2016 йилларда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У шунингдек, 2008 йилда Ўзбекистон Футбол федерацияси вице-президенти этиб тайинлангани ҳақида маълумотлар бор.

Мавзуга оид