Ўзбекистон | 18:46 / 03.01.2017
64180
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мобил операторлар ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлайдиган бўлди

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб мобил алоқа (уяли алоқа компаниялари) хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамини ишлатиш учун тўлов миқдори ойига 2000 сўм этиб белгиланди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Шу билан бир қаторда, маблағларнинг 85 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги қошидаги ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш Жамғармасига йўналтирилади. Улар инвестицион лойиҳалар ва ахборотлаштириш дастурлари ҳамда телекоммуникацион тармоқларни ривожлантиришда ишлатилади.

Тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун олинади. Уларнинг сони эса ойнинг сўнгги кунидаги ҳолат бўйича аниқланади.

Маълумот учун, 2016 йилда абонентлик рақамини юридик шахслар томонидан ишлатиш учун олинадиган тўлов миқдори 1500 сўмни ташкил қилган.

Мавзуга оид