Сохта диплом сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ва Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вакиллари сохта ҳужжатларни сотиш билан шуғулланган фирибгар аёлларни қўлга олишди.
Олинган маълумотларга кўра, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги "Қизил Қақир" қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи 50 ёшли тадбиркор Марҳабо Баратова қалбаки ҳужжатлар сотиш билан шуғулланган.
"Тезкор ходимлар Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи аёлнинг аризасига асосланиб, Баратовани 4 минг доллар олаётганида қўлга олдилар. Фирибгар аёл бу пулларга олий таълим муассасасини битирганлик ҳақида 2 та сохта дипломни сотмоқчи бўлган", деб айтилди хабарда.
Тергов давомида аёл Бағдод тумани Қўштегирмон қишлоғида яшовчи Н.Кенжаева билан Қирғизистон олий таълим муассасаларини битирганлик ҳақида дипломларга эга бўлган уч кишига Ўзбекистонда уларнинг бу дипломлари нострификациядан ўтгани (хорижий ҳужжатларнинг тан олиниши) ҳақидаги қалбаки маълумотнома сотганлар. Аёллар бу "хизматлари" учун 3 минг доллар олганлар, деб ёзмоқда Sputnik нашри.
Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
10:06 / 10.10.2024
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
12:23 / 07.10.2024