Жамият | 20:18 / 06.01.2017
18468
2 дақиқада ўқилади

Икки қизини ўлдирган қирғизистонлик аёл 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистоннинг Қўчқор туман суди икки нафар норасида қизини ўлдирган 30 ёшли бадбахт онани 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Маҳаллий Turmush нашрининг Норин вилоят судига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, 28 декабрда суд Чекилдек қишлоғида яшаган К.А. исмли қотил онанинг ишини кўриб чиққан. Аёл "Қотиллик" моддаси бўйича айбдор деб топилган.

Аёл 2016 йил 16 октябрдан ҳибсда ушлаб турилган. Терговнинг аниқлашича, у 15 октябрда иккинчи турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланмоқчи эканлигини билиб, у билан жанжаллашиб қолган. Низодан кейин аёл ошхонага кириб, у ерда бўлган, 2008 йилда туғилган қизининг бошига целлофан пакет кийгазиб, уни бўға бошлаган. Қизчанинг йиғиси ҳам бераҳм онани тўхтатмаган. Сўнгра у 2014 йилда туғилган иккинчи қизини ҳам худди шундай йўл билан ўлдирган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган ва турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланмоқчилигидан дарғазаб ҳолда бўлганини айтган.

Аёл дастлаб қизлари шамоллаб қолиб, уларга дори ичиргани, эрталаб эса уйғонишмаганини айтган. Бироқ тергов доирасида ўтказилган экспертизада қизлар бўғилишдан ҳалок бўлганлари аниқланган. Қизларни қотил аёлнинг укаси эрталаб жонсиз ҳолда аниқлаган. Аёл тергов давомида қотиллигини охирги маҳал ўз ўлимини сезаётгани ва унинг қизлари ундан кейин бировга тобе бўлмасликларини истагани билан тушунтирган. 

 

Мавзуга оид