Фан-техника | 12:13 / 06.01.2017
8182
1 дақиқада ўқилади

Razer компанияси уч экранли ноутбукни тақдим этди

Американинг Razer компанияси CES 2017 кўргазмасида ўзининг янги ноутбуки лойиҳасини тақдим этди. У учта 17 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Лойиҳа Project Valerie деб аталди.

Ноутбукнинг оғирлиги 5 килограмм. У очилгач, иккита қўшимча дисплейни турли томонларга суриш ҳамда шу тариқа катта экранга эга бўлиш мумкин. Ҳар бир дисплей IGZO технологияси бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, 4K кенглигини қўллаб-қувватлайди. Улардаги тасвир NVIDIA G-Sync технологияси ёрдамида мослаштирилади.

Ноутбук механик клавиатура, видео хотираси 8 гигабайт бўлган NVIDIA GeForce GTX 1080 видеокартаси, 32 гигабайтли оператив хотира, шунингдек, энг замонавий совутиш тизимига эга бўлади. Тахминларга кўра, уч экранли бу янгилик 6000 АҚШ доллари атрофида баҳоланади. Бироқ Razer бундай ноутбукни бозорга умуман чиқармаслиги ҳам мумкин экан.

Мавзуга оид