Иқтисодиёт | 11:39 / 07.01.2017
7975
1 дақиқада ўқилади

Хитой валюта захиралари декабрь ойида 3,01 трлн долларгача камайди

2016 йил декабрида Хитой валюта захираси 2011 йил февраль ойидан бери энг қуйи кўрсаткичга тушиб кетди ва 3,01 трлн долларни ташкил этди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Хабар қилинишича, декабрь ойида ХХР валюта захираларининг умумий ҳажми ноябрь ойига нисбатан 41 млрд долларга қисқарган. Бунда, агентлик мурожаат қилган экспертлар Хитой валюта захирасининг 51 млрд долларга камайишини тахмин қилишган эди. 

Хитой валюта захираси 2016 йил ноябрь ойида 69,05 млрд долларга қисқарган эди. 2015 йилда бу рақам рекорд қийматни – 513 млрд долларни ташкил этган эди.

Мавзуга оид