Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад: жангарилар Дамашқнинг 5 миллион аҳолисини сувсиз қолдирди
Сурия президенти Башар Асад «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик ташкилоти жангарилари Дамашқ фуқароларини уч ҳафтадан бери ичимлик сувисиз ушлаб туришганини маълум қилди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда.
«Ҳозирда террорчилар Дамашқни таъминлаб турувчи ичимлик сувининг асосий манбасини эгаллаб олишди. Шу тариқа, 5 миллиондан ортиқ аҳоли уч ҳафтадан бери сувсиз қолмоқда. Сурия армиясининг вазифаси – террорчиларга сувдан фойдаланган ҳолда пойтахтни бўғишларига йўл қўймаслик мақсадида ушбу ҳудудларни озод қилишдир», - деди у.
Шунингдек, Асад Остонада 23 январь кунига белгиланган музокараларга тайёрлигини билдирди ва учрашувда Сурия конституцияси бўйича референдум ҳақидаги масала кўтарилиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Маълумот учун, 2016 йил декабрь ойи охирида жангарилар Дамашқ атрофидаги сув манбаларини дизель ёқилғиси билан заҳарлашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025