Ўзбекистон | 10:55 / 09.01.2017
27535
1 дақиқада ўқилади

Фотолавҳа: Наврўз арафасида очилиши режалаштирилган йўл қурилиши

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини ўзаро боғловчи янги йўл қурилиши давом этмоқда. 

Лойиҳаларга кўра, бунда Янги шаҳар кўчасини Боғишамол кўчаси билан туташтирадиган 1100 метрдан иборат янги автомобиль йўли ҳамда Бўзсув канали устидан 510 метрли кўприк қурилиши кўзда тутилган.

Ушбу объектлардаги қурилиш ишларини 2017 йил март ойида тўлиқ ва сифатли якунлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида топшириқлар берилган.

Shosh.uz сайтида ушбу қурилиш жараёнидан олинган фото ва видеолавҳалар тақдим этилган.

1. Янги йўлнинг кабель заводи томонидан кўриниши

2. Янги йўлнинг кабель заводи томонидан кўриниши. Чорраҳа

3. Янги йўл қурилиши муносабати билан бир қатор хонадонлар кўчирилган

4. Кенгайиши кутилаётган йўл бўлаги

5. Бўзсув канали устидан ўтадиган кўприкнинг бошланиш жойи

6. Кўприк қуриладиган майдон

7. Кўприк қуриладиган майдон, асос

8. Кўприк қурилиши, Бўзсув канали

9. Кўприк қурилиши, сваи

Қурилиш (харитада)

Мавзуга оид