Жамият | 19:22 / 09.01.2017
113611
2 дақиқада ўқилади

Лола Каримова Лос-Анжелесдаги "Олтин глобус" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди

ФОТО: FACEBOOK.COM/CAFASHIONBLOG

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Лос-Анжелесда бўлиб ўтган "Олтин глобус-2017" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди. Бу ҳақида CAFB.Asia'нинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди

Манбага кўра, Лола Каримова-Тиллаева "Олтин глобус" қизил йўлакчасида Tom Ford либосида кўриниш берган. Узун оқшом кўйлаги илон териси принтлари билан ишланган бўлиб, уни шарф ва оқ мўйна тўлдириб турибди. 

Қизил йўлакчада Лола Каримова-Тиллаевадан ташқари кўплаб Ҳолливуд юлдузлари суратга тушишди. 

"Олтин глобус" киномукофотининг 74 -тақдимот маросими 8 январдан 9 январга ўтар кечаси бўлиб ўтди.

Бугун Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Беверли Ҳилтон» меҳмонхонасида «Олтин глобус» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. 

«Олтин глобус» мукофотини «Энг яхши комедия ёки мюзикл» йўналишида «Ла-Ла Ленд» (La La Land) фильми қўлга киритди. Шунингдек, ушбу картина энг яхши режиссёрлик иши, энг яхши сценарий, мусиқа ва оригинал қўшиқ йўналишларида ҳам мукофотларга эга бўлди.

Мавзуга оид