Фан-техника | 12:57 / 09.01.2017
5961
1 дақиқада ўқилади

Nintendo кроссовкаларга мўлжалланган ўйин контроллерларини тақдим этди

Махсус оёқ кийими ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Freaker Sneaks фирмаси Nintendo компанияси билан ҳамкорликда янги кроссовкалар коллекцияси тақдим этилишини маълум қилди. Уларнинг дизайнида ўйин  контроллерлари элементларидан фойдаланилган. Бу ҳақда Luxurylaunches хабар бермоқда.

Super Nintendo модели кул рангда бўлиб, Nike Air Jordan баскетбол кроссовкаларини эслатиб юборади. Оёқ кийимининг орқа қисми турли рангдаги Nintendo назорат қилувчи тугмалари билан жиҳозланган.

Оёқ кийими нархи ҳозирча ошкор этилмади, бироқ у атиги 10 жуфтда тақдим этилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, Nintendo – видеоўйинлар ва ўйин консоллари яратишга ихтисослашган япон компанияси бўлиб, қароргоҳи Киотода жойлашган. Фирмага 1889 йилда асос солинган.

Мавзуга оид