Дархонда ғилдираклари ўғирлаб кетилган Spark кенг муҳокамага сабаб бўлди
Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида машина ўғрилари ҳақида навбатдаги пост қолдирилди.
“Хайрли бўлмаган тонг... Бу сўнгги 1,5 ой ичида Дархонда содир бўлган учинчи ана шундай ҳолатдир. Тунда бу туманда машинангизни қолдирманг!”, дейилади ушбу постда.
Унга ғилдираклари ечиб кетилган оқ рангли Spark русумли автомобиль сурати илова қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳлар турлича. Айримлар яқин ўртада машиналарни қўйиш жойи 24 соат қўриқлаб турилиши, мана шундай нохушликларга одамларнинг ўзлари сабабчи бўлишини айтишган. Яна бир фойдаланувчи бу ҳазиллигини, ҳайдовчининг ўзи ғилдиракларни ечиб қўйганини айтган. Ўша ерда яқин яшовчи яна бир фойдаланувчи эса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа жойига етиб келишганини ёзган.
Мавзуга оид
07:35 / 14.11.2024
Минор масжиди қаршисида Spark ва Captiva тўқнашди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024