Тевес «Бока Хуниорс»дан «Шанхай Шэньхуа»га нима учун ўтганига ойдинлик киритди
Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевеснинг маълум қилишича, у ватанида доимий босимни ҳис қилгани учун «Бока Хуниорс»дан Хитойнинг «Шанхай Шэньхуа» жамоасига ўтишга қарор қилган. 32 ёшли футболчи Хитойда дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди. Ҳужумчи ҳафтасига 615 минг фунт стерлинг (750 минг доллар атрофида) маош олади.
«“Бока Хуниорс” мухлисларининг менга кўрсатган ҳурмат ва эҳтиромлари учун ташаккур. Мен сизлар билан хайрлашмайман. Кетиш қарорини зўрға қабул қилдим. Севимли жамоамнинг аъзоси эмаслигимни ҳис қилиш осон бўлмаяпти. Бироқ, мен бу трансферга турли шароитлар туфайли розилик билдирдим. “Бока Хуниорс” ўйинчилари зиммасига тушадиган кунлик босимга бардош бериш жуда ҳам қийин», — дея Тевес сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Мавзуга оид
08:55 / 12.09.2018
Тевес: «Мессини спортзалда кўрмаганман, Роналду эса бутун кунини машқлар билан ўтказиши мумкин»
13:25 / 19.09.2017
«Хитойга бошқа қайтиб келма!». Тевесни Хитойда қанчалик ёмон кўришлари ҳақида
17:25 / 13.09.2017
Тевес ва Гуарин ғалати сабаб билан санкцияга йўлиқди
21:40 / 05.01.2017