Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги турмада ғалаён вақтида 10 киши ҳалок бўлди
Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Сул штатидаги Натал шаҳрида жойлашган турмада 14 январда юз берган ғалаён вақтида камида 10 киши ўлдирилди, деб маълум қилди штат раҳбарияти.
Ғалаён кўтарилишига икки рақиб тўда вакилларининг тўқнашуви сабаб бўлган. Гуруҳлардан бири рақиблари жойлашган блокка бостириб киргандан кейин у ерда оммавий муштлашув чиққан. Маълумотларга кўра, 3 нафар маҳбус бошидан жудо қилинган.
Folha de Sao Paulo порталининг маълум қилишича, 14 январь кечки вақтга келиб, ғалаён давом этаётган бўлган, у ерга ҳарбийлаштирилган полициянинг кучайтирилган тузилмалари жўнатилган. Бразилия адлия вазирлигининг маълум қилишича, ҳозир 620 кишига мўлжалланган ушбу турмада 1,1 минг маҳбус сақланмоқда,
Январь бошидан Бразилиядаги турмаларда юз берган ғалаёнлар оқибатида 100 кишидан кўпроқ одам ўлдирилди. Рорайм штатидаги турмалардан биридаги ғалаён вақтида камида 33 маҳбус, Манаус шаҳридаги ғалаён вақтида эса 60 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025