Хитой поездларида бир кунда 8,6 миллион йўловчи ташилди

Хитойда бир кунда темир йўл орқали ташиладиган йўловчилар ҳажми 24,6 фоизга кўтарилди. Бу ҳақида Ecns.cn нашри хабар берди.
Йўловчилар оқимининг кескин кўтарилиши Қамарий тақвим бўйича Хитой Янги йилининг (Баҳор байрами) кириб келиши билан боғлиқ. 2017 йилда бу байрам 28 январга тўғри келмоқда.
Баҳор байрами кириб келишидан бир ҳафта олдин ҳар йили юз миллионлаб хитойликлар Янги йилни оила даврасида қарши олиш учун ўз қадрдон шаҳарларига қайтишни одат қилишган.
Манбага кўра, 13 январь куни темир йўл бўйлаб жами 8,6 миллион йўловчи ҳаракатланган, бу 2016 йилга қараганда 1,71 миллион кишига кўпдир.
ХХР Транспорт вазирлигининг тахминларига кўра, Баҳор байрами келгунга қадар бутун мамлакат бўйлаб жами 2,98 миллиард саёҳат амалга оширилади. Улардан 356 миллиони темир йўл транспортига тўғри келади.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025