Жаҳон | 10:43 / 15.01.2017
6814
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Уильям қироллик ишлари билан шуғулланиш учун учувчилик фаолиятини якунлайди

Британиялик шаҳзода Уильям 2017 йилда санитар авиация соҳасидаги фаолиятини тарк этади.

The Sunday Times нашри хабарига кўра, қироллик тахтининг иккинчи вориси (биринчи ворис унинг отаси Чарльз Уэлский - таҳририят) ўзини тўла равишда қироллик хонадонига бағишлаш учун тиббий хизматлар кўрасатадиган ҳарбий бўлинмадан кетади.

Шаҳзода 2015 йилнинг ёзида Шарқий Англияда тез ёрдам вертолёти учувчиси сифатида янги ишини бошлаганди.

Шунингдек, шаҳзода Уильям Кембрижский ва унинг рафиқаси Кэтрин Кембрижская (Кейт Миддлтон) Кенсингтон саройига кўчиб ўтишга тайёрланаётгани айтилган.

Қайд этиш керакки, охирги ойда қиролича Елизавета Иккинчининг соғлиги ёмонлашди.

Мавзуга оид