Жаҳон | 18:04 / 16.01.2017
7743
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон собиқ президентининг акаси Қандаҳордаги теракт оқибатида ҳалок бўлди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг амакиваччаси Ҳошим Карзай 10 январь куни Қандаҳорда уюштирилган теракт вақтида олинган жароҳатлари туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда Khaama Press хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, Ҳошим Карзай шу кунгача Ҳиндистондаги шифохоналардан бирида эди.

10 январь куни Қандаҳор вилоятида маҳаллий губернатор ва БААнинг Афғонистондаги элчиси ўртасидаги учрашув вақтида портлаш рўй берди. Теракт оқибатида 11 киши, жумладан Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган 5 нафар дипломат ҳалок бўлиб, 16 киши жароҳатланганди. Жароҳатланганлар орасида Ҳошим Карзайдан ташқари, вилоят губернатори ҳамда БААнинг Афғонистондаги элчиси ҳам бўлган.

Бу теракт учун жавобгарликни ҳалигача ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Мавзуга оид