Обама: Нетаньяхунинг кўп бора мендан жаҳли чиққан
АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги овоз бериш жараёнида бетараф қолишга қарор қилгани Исроил билан муносабатлар узилишига олиб келгани йўқ. Истеъфога чиқаётган президент Барак Обама CBS телеканалига берган интервьюсида шундай ишонч билдирган.
"Бу Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасидаги алоқаларга сезиларли раҳна солди, деб ўйламайман, - деган давлат раҳбари. – Агар бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг жаҳли чиққанини айтмоқчи бўлсангиз, менинг президентлигим вақтида бир неча марта шундай жаҳли чиққан".
Исроил қўрғонларини барпо этиш "шунчалик жиддий тус олдики", у "қўшни Фаластин давлати мавжуд бўлиши"га жиддий салбий таъсир этмоқда, -деб қайд этган Обама.
"Бизнинг минтақага киритаётган сармоямиз миқдори ва Исроил ҳақида чуқур қайғуришимиз туфайли, ўйлайманки, АҚШ ўз дўстига бу муаммо хусусида айтиш ҳуқуқига эга, - деб изоҳлаган президент. – Қўрғонлар қуриш минтақа ва Қўшма Штатлар хавфсизлиги ҳамда тинчлиги учун узоқ истиқболдаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин".
2016 йил 23 декабрда БМТ ХК 2334 сонли резолюциясини қабул қилган эди. Унда Исроилдан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида исроилликлар учун қўрғонлар қуриш ишларига зудлик билан барҳам бериш талаб қилинганди. Ҳужжатни ХКнинг 14 аъзоси қўллаб-қувватлади. Ўшанда, АҚШ бетараф қолган, резолюцияга нисбатан вето ҳуқуқидан ҳам фойдаланмаган эди. Исроил ҳукумати БМТ резолюциясини бажармаслигини маълум қилишга улгурган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
16:38 / 12.11.2024