2014 йилда изсиз йўқолган Boeing MH370’ни қидирув ишлари тўхтатилди
Австралия, Малайзия ва Хитой вакиллари 2014 йилда изсиз ғойиб бўлган Малайзиянинг Boeing MH370 самолёти қидириш ишларини вақтинчалик тўхтатишга келишиб олди. Улар икки йилдан ортиқ вақт давом этди.
"Барча саъй-ҳаракатлар, энг янги технологиялардан фойдаланиш, моделлаштириш ва юқори малакали мутахассислар ёрдамидан фойдаланиш ҳам самолётни топишда ёрдам бермади. MH370’ни сув остида излаш ишлари ҳам тўхтатилди", - дейилади қидирув ишларини Мувофиқлаштириш маркази сайтида тақдим этилган қўшма баёнот матнида.
Унга кўра, бугун сўнгги кема сув остидаги қидирув зонасини тарк этган.
Ҳужжатда таъкидланишича, қидирув ишларини тўхтатиш ҳақидаги қарор осонлик билан қабул қилинмади, бироқ у уч давлат ўртасида 2016 йилнинг июлида қабул қилинган келишувларга мувофиқдир. Ўшанда Австралия, Малайзия ва Хитой MH370 бўйича “янги, ўта ишончли” маълумотлар пайдо бўлмаса, бу ишни тўхтатишга келишиб олишганди.
“Биз самолёт келажакда топилишига умид билдирамиз”, - дейилади қўшма баёнотда.
Маълумот учун, Куала-Лумпурдан Пекинга йўл олган самолёт 2014 йилнинг 8 март куни радарлардан йўқолиб қолган. Лайнер бортида 227 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзолари бор эди. Тахминларга кўра, самолёт Ҳинд океанининг жанубий қисмида ҳалокатга учраган.
Мавзуга оид
00:20 / 22.09.2024
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
21:30 / 07.09.2024