Италия марказидаги меҳмонхоналардан бири қор кўчкиси остида қолди
Италиянинг қутқарув хизматлари Италиянинг марказида қор кўчкиси остида қолган Rigopiano di Farindola меҳмонхонасидан 5 км узоқликда, деб хабар қилмоқда ANSA агентлиги.
Хабарларга кўра, қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво туфайли махсус техникадан фойдалана олмаяпти ва тоғда жойлашган меҳмонхонага чанғиларда боришга уринмоқда. У денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган.
"Вазият жуда оғир. Биз яна қанча юрамиз, билмайман. Менимча, беш-олти километр. Бу ерда 3-4 қават қор қатлами бор. Энди чанғида давом эттирамиз", - дея тоғ қутқарувчилари гуруҳи раҳбарининг сўзларини келтиради агентлик.
18 январда Италия марказий ҳудудларида юз берган кучли зилзила қор кўчкисига сабаб бўлган. бунинг оқибатида Гран-Сассо-д’Италия тоғли мавзесидаги меҳмонхона қор уюмлари остида қолган.
"Ёрдам беринг, биз совуқдан ҳалок бўламиз", - дея матнли хабар юборишган меҳмонхонадагилар. Кейинчалик, уларнинг телефонлари жавоб бермаётгани хабар қилинган эди.
Сўнгги маълумотларга биноан, бинода 20 дан ортиқ киши, шу жумладан икки нафар бола ҳам ташқи дунёдан тўсилиб қолган.
Италиянинг Лацио, Марке ва Абруццо вилоятларида 5,3-5,5 баллик учта зилзила содир бўлган эди. Ҳозирда, Италия марказий туманларининг кўпгина ҳудудида қор қалинлиги 1-2 метрни ташкил этади. 150 мингга яқин инсон электр энергиясидан маҳрум бўлган.
Мавзуга оид
21:28 / 29.09.2024
Германия президенти CC жиноятлари учун Италиядан кечирим сўради
23:26 / 24.09.2024
Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини синдирди
11:10 / 21.09.2024
Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни жорий этади
10:20 / 19.09.2024