Фан-техника | 18:00 / 19.01.2017
13619
1 дақиқада ўқилади

Range Rover автомобилларининг ривожланиш эволюцияси намойиш этилди

Land Rover компанияси 1969 йилдан буён ишлаб чиқарилаётган Range Rover йўлтанламаси қайтарзда ўзгарганидан ҳикоя қилувчи видеолавҳани намойиш қилди. Бир ярим дақиқалик лавҳада моделнинг тўрттала авлоди ҳам акс эттирилган. 

Автомобиллар суратларига, турли йилларда ишлаб чиқарилган машиналарнинг ўзига хос жиҳатларига доир изоҳ ҳам берилган. Масалан, ўтган асрнинг 60-йиллар охирида ишлаб чиқилган илк Range Rover намуналари Velar бренди остида чиқарилган. 

Бугунги кунда Range Rover моделлари қатори уч ва беш эшикли Evoque кроссовери, Evoque кабриолети, Range Rover Sport ва RR каби автомобиллардан иборат. 

Мавзуга оид