Фан-техника | 00:29 / 20.01.2017
24227
2 дақиқада ўқилади

Nokia 6 бир дақиқага қолмай сотиб бўлинди

Афсонавий Nokia брендининг бозорга қайтишидан кейинги илк смартфони Nokia 6 бўлди ва у фақатгина Хитойда таклиф қилинди. Смартфонни сотиш билан шуғулланган JD.com сайтида Nokia 6 бир дақиқа ичида сотиб бўлинган, деб хабар бермоқда Хитойнинг Anzhuo ресурси.

CES 2017 электроника кўргазмасида тақдим қилинган Nokia 6 смартфони Nokia бозорга қайтганидан кейин энг кучлиси ҳам, энг қиммати ҳам эмаслиги аниқ бўлди. 26 февралда тақдим қилиниши мумкин бўлган Nokia 8 ва бошқа қурилмалар қизиқроқ бўлиши ваъда қилинмоқда.

Мутахассисларнинг танқидларига қарамай, харидорлар Nokia 6’ни кутишди. Смартфонлар  JD.com сайтида 1699 юандан (тахминан 250 доллар) пайдо бўлганда бир дақиқага қолмай талаб кетилган.

Бироқ бу смартфоннинг биринчи партияси бўлган. Кейинги партиялар бунчалик саросима уйғотмас ва қурилма барчага етар. Смартфоннинг кўрсаткичлари қуйидагича: 4 Гб тезкор хотира ва 64 Гб ички хотира, 16 ва 8 Мп ли камералар, 3000 мА-соат сиғимга эга аккумулятор ва Android 7.0 Nougat операцион тизими.

Мавзуга оид