Спорт | 21:41 / 22.01.2017
8420
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. Лондондаги сўнгги дақиқалар «триллер»ида «Арсенал» ғалабани илиб кетди

Англия премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган қизиқарли учрашувлардан бири Лондонда «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтди.

Сўнгги дақиқалари фантастик триллер жанрига тортадиган даражада бўлган ўйинда «Арсенал» жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аввалига Шкодран Мустафи лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу орада Гранит Чака қизил карточка олиб жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалард меҳмонлар пенальтидан тўп киритиб ҳисобни тенглаштиришганди. Бироқ «Арсенал» барибир ғалаба тўпини кирита олди. 98-дақиқада Алексис Санчес пенальтидан тўп киритиб жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Арсенал» 47 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олди

АПЛ, 22-тур

Арсенал – Бёрнли 2:1 (0:0)
Голлар:
Мустафи (59), Санчес (90+8, пенальти) – Грэй (90+4, пенальти).
Арсенал: Чех, Мустафи, Монреаль, Габриэл, Косьельни, Озил (Бельерин, 89), Чака, Ивоби (Коклен, 69), Рэмзи, Санчес, Жиру (Уэлбек, 87).
Бёрнли: Ҳитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд, Марни (Тарковски, 76), Хендрик (Бартон, 73), Дефур (Воукс, 77), Грэй, Барнс.
Огоҳлантиришлар: Лоутон (58), Марни (74), Мустафи (90), Барнс (90).
Четлатиш: Чака (65).

Мавзуга оид