Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг яхши эркак роли учун “Оскар”га номзодлар маълум бўлди
Актёрлар Кейси Аффлек, Райан Гослинг, Эндрю Гарфилд, Дензел Вашингтон, Вигго Мортенсен номзодлари “Оскар” мукофотига энг яхши эркак роли учун қўйилди.
Номзодлардан бири Кейси Аффлек “Денгиздаги Манчестер” фильми учун “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритди. Кинотанқидчилар Райан Гослинг ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган. У “Оскар”ни “Ла-ла-ленд” мюзиклидаги бош роли учун қўлга киритиши мумкин.
Шунингдек, мукофотга номзодлар рўйхатидан Эндрю Гарфилд (“Виждон нуқтаи назаридан”), Вигго Мортенсен (“Капитан Фантастик”) ва афроамерикалик Дензел Вашингтон (“Тўсиқлар”) ҳам ўрин олди.
89-мукофотнинг тантанали топшириш маросими 26 февраль куни Лос-Анжелесдаги Dolby Theatre’да бўлиб ўтади. Уни ABC’даги кечки шоу бошловчиси Жимми Киммел олиб боради.
Мавзуга оид
23:36 / 10.04.2025
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
20:37 / 03.03.2025
Фаластин кураши ҳақидаги «Бошқа ер йўқ» ҳужжатли филми «Оскар»га муносиб кўрилди
11:02 / 03.03.2025
«Анора» — «Оскар»нинг бу йилдаги асосий филми бўлди. Унинг режиссёри Шон Бейкер тўртта мукофотни қўлга киритди
22:45 / 25.04.2024