Ўзбекистон | 11:36 / 25.01.2017
40208
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг таваллуд санасини нишонлашга кенг тайёргарлик кўрилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ушбу сана муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилаётир. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирларни байрамона руҳда ташкил этишда Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши каби турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар фаол иштирок этмоқда. 

 Самарқанд давлат университетида ўтказилган ана шундай тадбирда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти, бой маънавий мероси ҳақида сўз юритилди. 

Шундай тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Мавзуга оид