Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги турмадан 56 маҳбус қочиб кетди
Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Норти штатидаги энг йирик турма ҳисобланган Алкасус турмасидан камида 56 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 14 январда шу турмада исён оқибатида 26 киши ҳалок бўлганди.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, қочоқлар сони анча кўпроқ бўлиши мумкин. Турма ходимлари мураккаб вазият сабабли синчков текширув ўтказиб, қочоқлар сонини аниқ ҳисоблай олишмаган.
Аввалроқ Бразилия жанубидаги турмадан 200 га яқин маҳбус қочиб кетгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025