Ўзбекистон | 23:40 / 26.01.2017
9150
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий соҳа объектларига 1 триллион 840 миллиард маблағ йўналтирилди

Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича лойиҳалар тақдимоти ва муҳокамасига доир медиаҳафталик бўлиб ўтаётгани кўпчиликка аён. 26 январь мавзуси ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор  йўналишларига қаратилди. 

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири - инфратузилма масаласи. Йўллар қурилиши, транспорт воситалари билан таъминлаш, бугунги кунда 303 та янги маршрутнинг ишга туширилиши энг аввало, қишлоқ жойлардаги аҳолининг ўз манзилига вақтида етиб боришига қаратилган. Янги маршрутлардан ташқари янги бекатлар қурилиши, янги автобусларни сотиб олиш кўзда тутилмоқда. 

Мутахассисларимизнинг сўзларига кўра, электр энергияси ва газ таъминоти масаласида жуда катта дастурлар тузилди. У янги қувватларни ишга тушириш ва бу орқали республикадаги муаммони ҳал қилишга қаратилган. Янги қувватларни ишга тушириш билан бир қаторда 0,4 ва 0,10 симларни реконструкция қилиш режалаштирилган. Шунингдек суюлтирилган газни етказиб бериш масаласи кўрилмоқда, бу турдаги газ иссиқлик тизимини таъминлашда ўз ўрнини топа олмаслиги қайд этилди. 

Кўмир билан таъминлаш масаласига эътибор қаратиш аҳолини ўз вақтида иссиқлик тизими билан таъминлашга боғлиқдир. Ҳозирги вақтда вилоятларда 84 та дистрибьюторлик марказларининг қурилиши бу авваламбор аҳолига яқинлаштиришдир. Энг асосийси, республикадаги кўмир нархи 24 минг ҳисобида белгиланган. Бу нарх асосида аҳолига арзон кўмир етказиб бериш имкони пайдо бўлиши таъкидланди.

Яна бир йўналиш - чиқиндилар масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда республика қамровида 60 фоиз чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш масаласи йўлга қўйилган, 5 йиллик дастур асосида бу кўрсаткични 100 фоизга кўтариш мақсад қилинган. Албатта, бу йўналишда техникани сотиб олиш ва чиқиндини қайта ишлаш масаласига катта эътибор қаратилганлиги айтилди. 

Ижтимоий соҳага тегишли объектлар сони 1244 та бўладиган бўлса, 1 триллион 840 миллиард маблағ айнан шу соҳа объектларига йўналтирилади. 

Мавзуга оид