Жамият | 09:58 / 27.01.2017
8339
2 дақиқада ўқилади

Кузбассда боланинг ўлимига кўкрак сутидаги алкоголь сабаб бўлди

Россиянинг Прокопьевск шаҳрида яшовчи аёл эҳтиётсизлиги туфайли ўлимга олиб келган ҳаракатлари учун суд олдида жавоб берадиган бўлди. Гап шундаки, аёл пиво ичгандан кейин ўз фарзандини кўкрак сути билан эмизиши гўдакнинг ўлимига сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, фожиа 2016 йил ноябрда юз берган. Ҳалок бўлган бола оилада 3-фарзанд бўлган. 

Аёл кун давомида 2 литрга яқин пиво ичгач, боласини эмизиб, уни ухлатган. Эрталаб эса аёл фарзанди ҳаётлик аломатларини бермаётганини аниқлаган ва тез тиббий ёрдам чақиртирган. Шифокорлар боланинг ўлимини қайд қилишган. Суд-тиббиёт экспертизаси бола алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этганини аниқлаган. 

Маълум қилинишича, боланинг оиласи аввал полиция эътиборига тушмаган. Бироқ ҳозирда оила профилактик ҳисобга қўйилган, 26 ёшли она эса "Эҳтиётсизлик туфайли ўлим етказиш" моддаси бўйича жиноий иш фигурантига айланди. Аёл икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мавзуга оид