Жаҳон | 21:01 / 27.01.2017
18812
2 дақиқада ўқилади

Расман: АҚШ Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

АҚШ президентининг маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэй Fox News телеканалига берган интервьюсида АҚШ маъмурияти Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш масаласи устида иш олиб бораётганини тасдиқлади.

"Бу мавзулар кўриб чиқилмоқда. Табиийки, бутун дунё бўйлаб етакчилар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш масалалари каби", деб жавоб берган Конуэй Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин 28 январда Москвага қарши санкцияларнинг бекор қилинишини телефон орқали муҳокама қилишлари борасида берилган саволга жавобан.

29 январда Атлантика кенгаши ходими Фабрис Потье твиттерда "Вашингтондаги манбаларнинг айтишича, Трамп маъмуриятида Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш буйруғи тайёр. АҚШ президенти аввал Меркель билан, сўнгра шанба куни Путин билан гаплашади", деб ёзган.

27 январда Трампнинг расмий вакили Шон Спайсер АҚШ президенти 28 январда Франция президенти Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркель ҳамда Путин билан суҳбатлашишини маълум қилганди.

Мавзуга оид