Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад сайёҳларни ҳайратга солди
Дубай ҳукмдори ўз жамоаси билан шошилмасдан ресторанлар олдидан ўтиб, Jumeirah Al Qasr меҳмонхонаси томон йўл олди. Ресторанларга ташриф буюрган меҳмонлар ва сайёҳлар бундан ёқимли ҳайратга тушишди, албатта. Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактумнинг Madinat Jumeirah'да юрган суратлари ижтимоий тармоқларда тезда оммалашиб кетди.

Бу Дубай ҳукмдорининг йўловчиларни ўзининг сайёҳлик ва жамоатчилик жойларида режалаштирилмаган кўриниши билан иккинчи марта ажбалантириши. Ўтган ҳафта Шайх Муҳаммад Westin Dubai Mina Seyahi меҳмонхонасига ташриф буюрди.
Унинг меҳмонхонага кираверишда турган "1" рақамли автомобили катта эътибор объектига айланди.

Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025