Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар аёл Ўзбекистонга қайтди.

Фото: "Дунё" АА
Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, ватандошлар И.Х., И.Г. ва унинг вояга етмаган фарзанди И.М. 2024 йил 22 декабр куни яқин қариндошининг таклифи билан БААга келган ва Дубай шаҳрида ижара уйга жойлашган. Ўтган вақт мобайнида улар БААда бўлиш учун виза расмийлаштирмасдан ноқонуний яшаб келган.
Меҳмонларни БАА таклиф қилган шахс 23 феврал куни Қатарга чиқиб кетаётганлигини айтиб, алоқани узган. Март ойи бошида хонадон эгаси ижара пулини тўлаш кераклигини, агар ижара пули тўланмаса хонадонни тарк этишни талаб қилиб, ватандошларни кўчага ҳайдаган.
Аёллар билан суҳбат давомида уларнинг турар уй-жой, озиқ-овқат ва ватанга қайтиш учун маблағлари йўқлиги ойдинлашди.
Бош консулхона ходимлари Амирликлардаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти ва фаол ватандошларимиз билан биргаликда ёрдамга муҳтож юртдошларимизга барча зарур кўмак кўрсатишди.
Уларнинг БААда ноқонуний яшаб келган муддатда ҳисобланган 2 минг 178 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ушбу мамлакатнинг тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ижобий ҳал қилинди.
Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг БААдаги ваколатхонаси эса уларнинг оиласи бағрига қайтиши учун "Дубай-Тошкент" ҳаво қатновига ҳеч қандай тўловларсиз чипта расмийлаштириб берди.
Мавзуга оид

22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази

03:00 / 08.05.2025