Жамият | 18:29 / 30.01.2017
4862
2 дақиқада ўқилади

ТИМИ талабалари Ўзбекистон ХДП вакиллари билан давра суҳбатида ўз таклифларини билдиришди

27 январь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг вакиллари Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабалари билан давра суҳбатини ўтказди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати сайтида хабар қилинган.

Институтнинг конференциялар залида, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши «Ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори» томонидан ташкил этилган «Муаммоларни ҳал этишда менинг иштироким» лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири — Умурбек Бектемиров, бош референт — Суннат Бозорбоев, «Камолот» ЁИҲБТ етакчиси — Учқун Алимов ва «сув хўжалигида менежмент» факультети талабалари иштирок этишди. Таништирув ва кириш сўзидан сўнг интерфаол кўринишда талабаларни 4та гуруҳга бўлган ҳолда ҳар бир гуруҳга алоҳида мавзулар берилди:
1. Хуқуқий саводхонлик;
2. Ижтимоий муаммолар;
3. Иқтисодий муаммолар;
4. Интелектуал салоҳият.
Берилган мавзулар доирасида талабалар, республика бўйлаб оқсаб, алоҳида ёндашувни талаб этаётган, камчиликлари мавжуд фаолиятларга ҳаётий тажриба ва кузатишларга асосланган ҳолда ўзларининг танқидий фикр ва мулоҳазаларини эркин тарзда аудитория иштирокчиларига баён қилишди. Барча фикр мулоҳазалар сўнгида талабалар соҳаларда мавжуд камчиликларга қандай ечим топиш кераклиги тўғрисида ХДП вакилларига ўз таклифларини айтиб ўтишди. Барча гуруҳлар ўз мавзулари юзасидан чиқишларини якунлагач, ХДП вакиллари билдирилган фикр ва таклифларга ижобий муносабатда бўлишди ва маълум масалаларни фракция йиғилишларида кўриб чиқилишини алоҳида такидлаб ўтишди. 

Давра суҳбатида қатнашганликлари учун ХДП вакилларига институт раҳбарияти ва талабалар номидан миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир ТИМИ «Камолот» ЁИҲБТ Кенгаши аъзоси ҳамда ХДП Марказий кенгаш фаоли Рахматова Мухлисанинг ташаббуси билан амалга оширилди.

Мавзуга оид