Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Икки минг доллар берсангиз ишга жойлаб қўяман”...
Бугун аёлларнинг жамиятимизда тутган ўрни юксак. Бу бежиз эмас. У фидойи, жонкуяр, тиришқоқ, ташаббускор ва ҳалол. Аммо баъзи аёлларнинг мана шу хислатлардан йироқлашиб, турли қоронғи кўчаларга кириб қолаётгани кўнгилни хира қилади. Бундай ҳолат уларнинг ўзларини ҳам надоматлар ичида қолдиради.
- Танишлар бор. Ҳал қиламиз. “Харажат”идан қочмасангиз бўлди. Шундай қилиб, келинингизни – “эндокринология”га, жиянингизни – поликлиникага ишга жойлаштириш керак. Шундайми?
- Ҳа “харажат”и қанча бўлади?
- Иккаласига икки минг...
Анора Саидова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Хўжамберди Номозовга ваъдани ишонарли қилиб берди. Х.Номозовнинг келинини вилоят эндокринология шифохонасига ҳамда жиянини Қарши шаҳридаги 2-сонли поликлиникага ҳамшираликка ишга жойлаштириб қўйиш эвазига ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилади, деб ёзди “Ҳуқуқ” газетаси.
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари фуқаро Х.Номозовнинг аризаси асосида ўтказган тезкор тадбир давомида фирибгар Анора Саидова талаб қилинган пулдан минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Суднинг ҳукми билан “ҳожатбарор” аёл ўз жазосини олди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
17:21 / 05.04.2025