Жаҳон | 01:54 / 31.01.2017
11057
1 дақиқада ўқилади

Квебекдаги масжидга ҳужум қилган шахс исми маълум бўлди

Фото: Reuters

Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидга ҳужум қилишда 27 ёшли Александр Бисонет ягона гумонланувчи бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда TVA телеканали маълум қилди. 

Маълум қилинишича, гумонланувчи автомобилда воқеа жойидан яширинган. Бироздан сўнг ўзи полицияга қўнғироқ қилган ва ҳибсга олинган. 

Аввалроқ воқеа юзасидан 20-30 ёшлар орасидаги икки нафар гумонланувчи Александр Биссоннетт ва Муҳаммад Хадир қўлга олингани хабар қилинган эди. Кейинроқ полиция Муҳаммад Хадир гувоҳ сифатида ҳисобланаётганини маълум қилди. 
 

Мавзуга оид