Жамият | 00:32 / 01.02.2017
6709
1 дақиқада ўқилади

Велопойгачи тўқнашувдан кейин баланд кўприкдан тушиб кетишига бир бахя қолди

АҚШнинг Санта-Барбара шаҳридаги велопойга унда иштирок этаётган велопойгачилардан бирининг ҳалок бўлиши билан тугашига бир бахя қолди. Гап шундаки, велопойгачи тўқнашув оқибатида 9 метрлик кўприкдан тушиб кетишига сал қолган. Бу ҳақда Yahoo Sports нашри хабар бермоқда

Маррага бироз қолганда икки велопойгачи тўқнашиб кетган. Улар ортидан келаётган велопойгачи Майк Аллеко тўқнашувни четлаб ўтолмай, унга бориб урилган. Зарба оқибатида у кўприк четидаги бетон тўсиқ устидан учиб ўтиб, кўприкдан тушиб кетишига бир бахя қолган.

Тўқнашув оқибатида велосипед пастдаги қуриб қолган дарё ўзанига тушиб кетган, спортчи эса кўприк четини ушлаб қолиши сабаб омон қолган.

Мавзуга оид