Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook тармоғи йиллик ҳисоботини эълон қилди
АҚШнинг Facebook компанияси ўтган чорак ва 2016 йил бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Компания ҳисоботи бунга далолат қилади.
Шундай қилиб, унга кўра, Facebook тармоғининг 2016 йил сўнгги чорагидаги даромади 8,81 млрд долларни ташкил этган, бу 2015 йилнинг айни чораги билан таққослаганда 51 фоизга кўп демакдир. Бунда компания соф фойдаси 3,57 млрд долларни ташкил этган, бу эса 2015 йил сўнгги чораги кўрсаткичидан 128 фоизга кўп эканини билдиради.

2016 йил якунлари бўйича, компания жами даромади 27,64 млрд доллардан иборат бўлган, шундан 10,22 млрд доллари соф фойда экани таъкидланган. Шундай қилиб, Facebook компаниясининг бу кўрсаткичи 2015 йилга қараганда 177 фоизга ўсган.
Бундан ташқари, декабрь ойида ижтимоий тармоққа ҳар куни кирган фойдаланувчиларнинг ўртача сони 1,23 млрд кишини ташкил этган. Бу борада 2015 йилга нисбатан 18 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Мавзуга оид
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди
12:02 / 09.01.2025