Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон шахмат Федерациясига янги президент сайланди
Ўзбекистон шахмат Федерациясининг навбатдан ташқари анжумани бўлиб ўтди. Унда делегатлар федерация янги президентини сайлашди. Бу лавозимга Ўзбекистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов сайланган бўлса, ФИДЕ делегати Ҳусан Турдиалиев биринчи вице-президент, Хуршидабону Ҳолиқова бош котиб этиб сайланди.
Бундан аввал президент лавозимида Алишер Султонов ишлаганди. Маълумки, «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси бироз вақт муқаддам Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон шахмат Федерацияси 1996 йилнинг мартида ташкил этилган. Унинг олий органи деб Федерация анжумани ҳисобланади. У ҳар тўрт йилдан кам бўлмаган муддатда чақирилади.
Мавзуга оид
15:18 / 14.12.2024
10 кун ичида Ўзбекистоннинг энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади
19:22 / 28.08.2024
“Пойтахтда 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас” – Улуғбек Иноятов
11:19 / 09.07.2023
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг 3 нафари сайловда овоз берди
09:37 / 22.06.2023