Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qatar Airways энг узоқ давом этадиган биринчи рейсни амалга оширмоқчи
Qatar Airways авиакомпанияси самолёти энг узоқ вақт давом этадиган парвозга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳаво кемаси унинг давомида ўнта турли соат поясларидан кесиб ўтади. Бу ҳақда Independent хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, самолёт Доҳа шаҳри аэропортидан 5 февраль 5:10да парвозга чиқади ҳамда Янги Зеландиянинг Окланд шаҳрида душанба куни 07:30да қўнади. Парвоз вақти “атиги” 16 соат-у 20 дақиқани ташкил этади, бироқ соат поясларининг ўзгариши туфайли бир ярим кунга чўзилади.
Хабар қилинишича, 2018 йилда Qatar Airways’нинг рекорди Сингапур авиайўналишлари томонидан янгиланади – улар Сингапур-Нью-Йорк йўналиши бўйича парвозни амалга оширишмоқчи. Бунга қадар Дубайдан Окландгача бўлган рейс энг узоқ давом этувчи, деб ҳисобланган.
Мавзуга оид
22:01 / 23.04.2025
Индонезияда бомба ҳақида ҳазил қилган аёл рейсдан тушириб қолдирилди
17:28 / 27.11.2024
Сеулдан Тошкентга учиши керак бўлган рейс ноқулай об-ҳаво сабаб кечиктирилди
23:31 / 22.10.2024
Ҳиндистон авиакомпанияларига бир суткада бомба тўғрисида 50 га яқин ёлғон хабар келиб тушди
13:50 / 13.09.2024