Light | 21:44 / 05.02.2017
16559
3 дақиқада ўқилади

Forbes Цукерберг, Маск, Гейтс ва бошқа миллиардерларнинг хушбичимлик сирлари билан бўлишди

Кремний водийсининг доим банд ишбилармонлари спортнинг турли турлари билан фаол шуғулланишади. Улардан қайси бири кўпроқ килокалория сарфлайди? Forbes шу мавзуга мурожаат қилди.

Собиқ молиячи, Funding Circle P2P- платформаси асосчиси Сэм Хожес ўзининг Endurance Fitness спорт заллари тармоғи учун кредит жалб қилишда қийинчиликларга дуч келган. Бир вақтнинг ўзида ҳам шахсий компания яратиб, ҳам машқлар режимига амал қилиш қийинлигини ўз бошидан ўтказган - ҳатто бу компаниялар 5 фитнес-клуб ва 2 сайкл-студиядан иборат бўлса ҳам. Яқинда ўтказилган Funding Circle тадқиқотига кўра, кўпчилик ишбилармонлар бизнес билан шуғулланиш ва бир вақтнинг ўзида жисмоний машқларни давом эттиришда қийинчиликларга дуч келишар экан.

Тадқиқот якунларига кўра:

  • кичик бизнес эгаларининг 25 фоиздан кўпроғи уларнинг жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш учун вақтлари йўқлигини айтишган;
  • респондентларнинг тахминан 45 фоизи машқлардан кейин ўзларини енгилроқ ҳис қилишади, 60 фоизи эса бундай машқлардан кейин ўзига бўлган ишончи ортишини таъкидлашган;
  • тўрт ҳафталик давр давомида фақат 12,97 фоиз иштирокчигина режалаштирилган жисмоний машқларини вақтида бажарган;
  • Сўроқ қилинган ишбилармонларнинг учдан икки қисми режалаштирган машқларидан бир нечаси ёки ҳаммасини ўтказиб юборишган.

"Фитнес-илҳом"ни сақлаб қолиш учун Хожес омадли ишбилармонларнинг қай тариқа хушбичимликни сақлаб туришлари, спортнинг қайси турлари билан шуғулланишлари ва кунига қанча килокаллория сарфлашлари борасидаги маълумотларни тўплайди. Мазкур тадқиқот натижалари фотжамланмада тақдим этилади.

Марк Цукерберг

Facebook бош директори ҳафтада беш кун шахсий дастури асосида машқ қилади.

Жисмоний машқлар вақтидаги энергия сарфи: кунига 400 ккал/ ҳафтасига 1200 ккал.

Марк Кубан

Миллиардер ва инвестор ҳафтада олти кун интенсив кардиомашқлар билан шуғулланади.

Жисмоний машқлар вақтидаги энергия сарфи: кунига 500 ккал/ҳафтасига 3000 ккал.

Билл Гейтс

Microsoft асосчиси ва собиқ бош директори ҳар куни югуриш йўлакчасида шуғулланади.

Жисмоний машқлар вақтидаги энергия сарфи: кунига 400 ккал/ ҳафтасига 2800 ккал.

Тим Кук

Apple бош директори деярли ҳар куни эрталаб залда жисмоний машқлар билан шуғулланади.

Жисмоний машқлар вақтидаги энергия сарфи: кунига 400 ккал/ ҳафтасига 2000 ккал.

Опра Уинфри

OWN: The Oprah Winfrey Network ҳафтада олти марта кардиомашқлар бажаради, жисмоний тренинг ва медитация билан шуғулланади.

Жисмоний машқлар вақтидаги энергия сарфи: кунига 500 ккал/ ҳафтасига 3000 ккал.

Майкл Орбат

Citigroup бош директори ва Ҳарвард жамоасининг собиқ футбол ўйинчиси Spartacus тизими бўйича шуғулланади.

Жисмоний машқлар вақтидаги энергия сарфи: кунига 600 ккал/ ҳафтасига 4200 ккал.

Илон Маск

PayPal, SpaceX, Tesla, Solarcity асосчиси ҳафтада икки марта турли кардиомашқларни бажаради.

Жисмоний машқлар вақтидаги энергия сарфи: кунига 400 ккал/ ҳафтасига 800 ккал.

Мавзуга оид