Light | 23:25 / 06.02.2017
49022
5 дақиқада ўқилади

Инсонни енгилмас қилишга ёрдам берувчи одатлар

Биз ўзимизга ёқмайдиган, бироқ етарлича пул берадиган ишга борамиз. Мураккаб муносабатларни танлаб, кейин уни юмшатишга ҳаракат қиламиз. Бари нима учун?  Ортиқча озор чекмаслик учунми?  Кундалик ҳаётдан бироз чекиниб, ўйлашга урининг — сиз нимани чин дилдан истайсиз? Қуйидаги одатлар эса ҳаётда қоқилмай, доимо муваффақият қозонишга ёрдам бериши аниқ. 

Ортиқча ўйлашдан тўхтанг

Қарор қабул қилдингизми? Олға, уни амалга оширинг. Келгусида бажариладиган ишларни минг маротаба таҳлил қилиш шарт эмас. Бу сизни қўрқитувчи ҳолатларни такрор-такрор ўйлашингизга сабаб бўлади. Интуицияга ишонинг ва ўзгаришлардан чўчиманг. Акс ҳолда, набираларга нимани сўзлаб берасиз? 

Маънавий сабр

Руҳий чидамлилик барча нарсадан муҳим саналади. Ишни қанчалик босиқ ҳолда уддаласангиз, раҳбарият ҳам сизни шунчалик ҳурмат қила бошлайди, кўпроқ муваффақиятга эришасиз. Руҳингизни тарбиялашга бепарво бўлманг, мулоҳаза қилишга вақт ажратинг. 

Аниқ мақсадлар

Натижага эътиборни кучайтириш саломатлик учун зарарли. Шу ўринда, қисқа муддатли мақсадлар ривожланишда жуда фойдали қурол бўлиши мумкин — агарда улар аввалдан тузилган узоқ муддатли режалар томон йўналтирилган бўлса. Янада рағбатлантирувчи мақсадлар аниқ муддатлар билан яққол чегараланган бўлади.  "Инглиз тилини ўрганган бўлар эдим"ни ўрнига "бугун мен 10та сўзни эслаб қоламан". 

Идеални излашдан тўхтанг

Инсон тайёр ишдан ҳеч қачон тўлақонли қониқмаган. Бу кичик бўшлиқни бартараф қилишга бўлган уриниш кўплаб ишларни барбод бўлишига сабаб бўлади. Кир қидиришни бас қилинг, кейинги ишга ўтинг. 

Ўрганинг

Ҳаёт саргузаштга тўла. Васвасага тушиш — демак, ортга икки қадам ташлаш. Омадли инсон чинакам роҳат ўз устида меҳнат қилишда эканлигини жуда яхши билади. Кўникмалар орттиринг, янги билимларни ўзлаштиринг. Сизнинг тайёргарлигингиз мисли кўринмаган куч беради. Атрофдагилар эса бундай қимматбаҳо билимни сизга шунчаки беришга қодир эмас.  

Йиқилишдан қўрқманг

Ёқимли шароитда қолиш манфаатли ва хавфсиз. Бу ерда жиддий хатолар қилиш мушкул, барчаси бир неча кунда тўғирланади. Бироқ мукофотлар ҳам маълум даражада аҳамиятини йўқотади. Оёғи остига қарамай, энг юқори чўққига кўтарилишга тайёр "жасур" кишига мукофотнинг ҳам кераги йўқ. Тубга қулаш, бу тоифадаги инсонлар учун бемаънилик бўлади: бу барча тушунчалар фақат бошда. Қулашга мажбур бўлдингизми? Ўрнингиздан туриб, чўққига яна кўтарилишни бошланг.  

Ўзингизга тўғри бўлинг

Масалан, инсонларнинг 70 фоизи ўз ишини яхши кўрмайди. Нима сабабдан ўзгартиришмайди? Сабаби, шунчаки шахсий эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйишга одатланишмаган. Ўз қарашларингизни ўзгартириш, ташқи таъсирни ўзгартиришдан анча осонроқ.  Бироқ бу соддалик алдамчидир: ўзингизга бўлган ишончни доимо таъминлаб берадиган шахсий ҳурматни шакллантиринг. Ҳаётингизда нимадир нотўғри кетдими? Буни дарҳол ўзгартиринг. 

Ҳаддан ортиқ талаблар

Босимни ортиши қувурларни узилиб кетишига сабаб бўлади, бироқ айнан у кўмирни олмосга айлантиришга қодир. Кўпчилик инсонлар, жиддий зўриқишлардан сўнг дам олиш фойдали, деб ҳисоблашади. Бироқ аслида ундай эмас. Ўз истиқболларингиз чегарасини қисқартирманг, уни янада орттиринг. Худди машқлар залида бўлгани каби вақти-вақти билан кўпроқ вазн олиб, кучли бўласиз. 

 Умумий назорат

Ўйлаб кўринг, ташқи омилларга қарам бўлган одамлар қанча. Тамаки, спорт, иш, уйқу — булар ҳаёт эмас, шароитга мослашиш учун доимий уринишдир. Шароитга мослашишни йиғиштиринг. Ўз мавжудлигингизни назоратда ушлашга одатланинг. Нимани, нима сабабдан қилаётганингизни билинг — ишонинг, шунинг ўзи деярли исталган мақсадни ошириш учун етарлидир. 

Керак бўлса сиз билан рақобатлашсинлар

Атрофдагилар доимо ўзини бошқалар билан қиёслайди. Бу мутлақо асоссиз. Бегоналарнинг муваффақиятига назар солиш бошда аллақандайдир қичқириқларни уйғотади: натижада сиз янги нарсага асос солмайсиз, шунчаки кимнингдир муваффақиятини ёмон нусхасини бажарасиз. Шуҳратпарастликни тўхтатинг, ўз мақсадингизни белгиланг  ва олға ҳаракат қилинг. Тез орада эса бошқалар сиз билан рақобатлаша бошлаганини пайқайсиз — бироқ сиз энди ўз йўлингизда турган бўласиз.

Мавзуга оид