Ўзбекистон | 19:26 / 07.02.2017
8935
1 дақиқада ўқилади

КНАУФ Ўзбекистон компанияси «Йилнинг энг намунали солиқ тўловчиси» деб эълон қилинди

Мукофотни тантанали топшириш маросими Тошкентда ўтган Давлат солиқ қўмитасининг якуний семинар доирасида бўлиб ўтди. «Йилнинг энг намунали солиқ тўловчиси» мукофоти юқори молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда миллий иқтисодиёт ривожига қўшилган катта ҳисса учун топширилади.

Бу мукофотга номзодлар Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўз маълумотларига асосланган ҳолда таҳлилий тадқиқот натижалари билан танлаб олинди.

Мукофотдан кўзланган асосий мақсад – солиқларни кўнгилли равишда ва вақтида тўлашга рағбатлантириш, шаффоф бизнес юритишни оммалаштиришдир. 

Мавзуга оид