Samsung ноодатий смартфонга патент олди
Samsung компанияси иккига букланувчи смартфонга янги патент олди. Қурилма ошиқ-мошиқли конструкцияга эга, дейилади Америка патент идорасига келиб тушган мурожаатда.
Оддий букланувчи телефонларда иккита алоҳида қисм бор. Улардан бирида экран ўрнатилган бўлса, бошқасида - клавиатура.
2015 йилнинг 9 июнь куни рўйхатдан ўтказилган конструкция битта катта экранни назарда тутади. Унинг пастида ошиқ-мошиқли механизм бўлиб, у қурилмани иккита буклаш имконини беради.
Ошиқ-мошиқли ускуна анча батафсил кўрсатиб берилган.
Маълумот учун, Samsung ўта ингичка смартфон ишлаб чиқариш билан бир неча йилдан бери шуғулланади, бироқ ҳалигача бундай ускунанинг тўлиқ нусхасини кўрсатмаган. Худди шундай гаджетларни LG, Lenovo ва бошқа технология компаниялари ҳам ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Эҳтимол, улардан бири MWC 2017’да тақдим этилар.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
21:57 / 26.09.2024